About Books Fotoalbum Feed back Aduo files

Фотоалбом



Шеърият мангу яшайди


Илҳомли дақиқалар бахти


Шоир она табиат қўйнида


Зиёратгоҳга ташриф чоғида


Адиб фарзандлари – Баҳромжон ва Фозилжон билан


Хаёл жозибасининг роҳати


 

САЛОМ СИЗГА ХОРАЗМДАН

Завқ олар висол размдан,
Ҳаёт оқади азмдан,
Дил яйрайди куй-назмдан,
Салом Сизга Хоразмдан.

Ўтмиши узоқ тарихли,
Йигитлари дўст-зарифли,
Қизлари достон таърифли,
Салом Сизга Хоразмдан.

Бир ёнимиз қорақалпоқ,
Бир ёнда туркман — дўст, иноқ,
Уч оғайни, учта ўртоқ,
Салом Сизга Хоразмдан.

Зулм кўриб ўтди чандан,
Чиқмади боши зиндондан,
Бахти кулиб бўлган хандон,
Салом Сизга Хоразмдан.

Азал йиғлаб юрак тори,
Қаддин буккан ўтмиш зори,
Мунис, Огаҳий диёри —
Салом Сизга Хоразмдан.

Эрк ва иқбол ёр этибдур,
Давр пахтакор этибдур,
Қўша нишондор этибдур,
Салом Сизга Хоразмдан.

Бугун гавжум Туямўйин,
Боғ-роғ қилиб Аму бўйин,
Кўтарур меҳнат обрўйин,
Салом Сизга Хоразмдан.
Узоқ эмас — темир йўл бор,
«АН» ёқмаса «ТУ» бор, «ИЛ» бор,
Келинг, меҳмон бўлинг, дўстлар,
Салом Сизга Хоразмдан.

Биз ҳамиша миннатдормиз,
Сизлар билан бирга бормиз,
Биргамиз, зафарга ёрмиз,
Салом Сизга Хоразмдан.

Доимо омон бўлайлик,
Бир тану бир жон бўлайлик.
Дўсту қадрдон бўлайлик,
Салом Сизга Хоразмдан.

Фахримиз пахтадир, дондир,
Бир-бировга меҳрибондир,
Ким келса азиз меҳмондир,
Салом Сизга Хоразмдан.

Қўл уринг кори хайрга,
Ўтириб қорабайирга,
Келинглар қовун сайилга,
Салом Сизга Хоразмдан.

Тенги йўқ Хива наққоши,
Юмуртовнинг мармар тоши,
ўўч йигитлардир иш боши,
Салом Сизга Хоразмдан.

ҳамма шеърларни кўчириб олиш
Copyright Эгам Раҳим
Created by "ARSENAL D"