About Books Fotoalbum Feed back Aduo files

Менинг китобларим




Қўшиғим сан, Хоразм



Нурли излар



Кулиб боққан бахт



Нур дарёси


 

МУҲАББАТ МАДҲИЯСИ

Улуғла, дилга жо қил, ўзингга ёр эт муҳабатни,
Қадрла илтижо қил, сўзингга ёр эт муҳаббатни.
Ҳамиша ёнгинангда баркамол — бор эт муҳаббатни,
Юрак қўринг қилиб машъал мудом ёрит муҳаббатни,
Баралла куйла мадҳин, қўлда соз-тор эт муҳаббатни.

Муҳаббат бирла бўлганлар етибдурлар муродига,
Мураббийликда танҳо раҳнамо деб эътиқодига,
ўазалхон тож этибдур пири илҳом деб ижодига,
Муҳаббат рамзидир деб ном берибдурлар, бу водийга,
Қадрла, дилга жо қил, ўзингга кор эт муҳаббатни.

Уфқда тонг жамол кўрсатмай асло субҳидам бўлмас,
Деюрларки, юракдан йиғламасдан кўзда нам бўлмас,
Муҳаббат бирла бўлса ким анга ҳаргиз алам бўлмас,
Муҳаббатни деганлар, жон биродар, асло кам бўлмас,
Қадрла, дилга жо қил, ўзингга кор эт муҳаббатни.

ҳамма шеърларни кўчириб олиш
Copyright Эгам Раҳим
Created by "ARSENAL D"