
Аудио файллар
|
НОН ВА ТУЗЧеҳраларда табассум, юрак тепади хандон, Таъзим билан чайқалар қўллардаги гулдаста. Қизлар салом беришиб, тутадилар туз ва нон, Бизни олқишлагандай куйлар шалола пастда. Бир лаҳзалик маросим умрга мундарижа, Баркашда нон, таъмидан кўнгиллар хуш тортади. Илиқ, самимий сўзлар дилга чизилган режа, Дўстлар кўришса дилдан севинч, қувонч ортади. Қўш орденли бу диёр ҳаёт гулдастасини Қўлга мангу ушлатиб, мафтун этар ўзига. Инсон бундай дамларни — умрнинг гул фаслини Ҳамишалик улуғлаб жо қилади кўзига. Чўққиларда туғилган ирмоқлар дарё бўлиб, Қақраб ётган чўлларга баҳор олиб келгандек. Саодат нашъасидан қалблар илҳомга тўлиб, Меҳримиз совға дея гуллар териб бергандек. Шаҳардами, адирда, қишлоқдами — шу хушҳол, Йўл-изда давра қуриб тутилади туз ва нон. Инсонлик фазилати кўрсатиб ҳусну жамол, Пешвоз чиқиб келишар қўлда ёйиб дастурхон. Қардошлик ришталари юракка из солади, Ва қилади мангуга дилни дилларга пайванд. Яхши сўз, яхши одат — инсондан шу қолади, Одамизод ҳамиша яхшиликдан баҳраманд.
ҳамма шеърларни кўчириб олиш
|
|