Менинг китобларим: Жайҳун Нидоси
| Эгам Раҳимнинг ушбу китобига турли йилларда ёзилган энг сара
шеърлари ва достонлари ҳамда драмалари, очерк ва лавҳалари
киритилган.
Оркага кайтиш |
Жайҳун Нидоси
|
ОЗОДЛИК ЯШАЙДИБугун оилада унутилмас кун, Ҳарким ўрнин олар стол ёнидан. Иссиқ ширмойи нон ҳиди бурқсийди, Элнинг неъмат тўла дастурхонидан. Шодлик таронаси авжи пардада, Боиси — озодмиз, ҳурмиз, бахтиёр. Адолат яшайди қуёшдек омон, Тарих ҳукми шундай, бу қатъий қарор. Кеча ким эдигу ким бўлдик бугун, Эртамиз ўхшамас бугунга ҳечам. Ният шу — зулматда инграётганлар Азиз бошидан ҳам кўтарилса ғам. Байрам қиламизу хотирамизни, Хаёл узоқларга олиб кетади. Дарҳақиқат шундай — тўй-маросимда, Дўстларни эсламоқ инсон одати. Улар узоқларда, — келолмайдилар, Ҳар лаҳза қимматли, олтиндай афзал. Юз минг йилликларнинг муаммосини Улар кураш билан қилмоқдалар ҳал. Бу улуғ курашда жаҳонгир ўзбек, Мадад қўлин чўзар аҳли инсонга. Миллион-миллион дўстлар бахтни қўмсайди, Дейдилар озодлик, тинчлик жаҳонга!
ҳамма шеърларни кўчириб олиш
|