About Books Fotoalbum Feed back Aduo files

Менинг китобларим




Қалбим Қиссаси



Голос сердца



Салом сизга Хоразмдан



Жайҳун Нидоси


 

ЮРАК

Йўлдошимсан, елкадошимсан,
Айтганингга тутаман қулоқ.
Бардам бўлсанг, мағрур бошимсан,
Қайғу-ғамни йўлатма бироқ.

Бир туғилдик, етдик камолга.
Такрорланмас умр дегани.
Юз тутолса кунлар хуш ҳолга —
Иккимизга бахтни бергани.

Мадад берсанг илҳом келади,
Куч оласан шеъру ғазалдан.
Сен-ла инсон юриб-елади,
Шундайин-ку азал-азалдан.

Бирга умр кўрдик шўх-шодон,
Ҳамишалик шундай бўлиб қол.
Руҳ ва илҳом бағишлаб ҳар он,
Мени қувонч оғушига ол!

ҳамма шеърларни кўчириб олиш
Copyright Эгам Раҳим
Created by "ARSENAL D"