Менинг китобларим: Қалбим Қиссаси
| Шеърлар ва достон. Адабиёт ва санъат нашриёти, 1977 йил.
Оркага кайтиш |
Қалбим Қиссаси
|
ЙИЛ ВА ИНСОНЕллар ўпич олиб қочади, Кўкда қуёш қош ўйнатар гоҳ. Кўча-кўйлар тўлиб-тошади. Дўстларимга ташлайман нигоҳ. Боғ йўлларин оралаб, елиб, Бардош бермай эрийди соя, Тун чекинар тонгга йўл бериб, Ва ҳатлаймиз бир зинапоя. Эй умрга мезон-тарозу Эй сиз йиллар, бепарво йиллар, Сукут сақланг, — сўзлашмоқ орзу — Вақтни кўринг сиз раво йиллар. Тақдир бизни қилган эгизак, — Бир-бировга етакчи, ғамхўр. Изимизда қолдириб безак Юрадурмиз, қадамимиз зўр. Бугун яна отландик йўлга, Кетадурмиз илдам, ёнма-ён. Олиб тарих тақдирин қўлга, Йил билан тенг юрмоқда инсон.
ҳамма шеърларни кўчириб олиш
|