About Books Fotoalbum Feed back Aduo files

Менинг китобларим: Голос сердца

Стихотворения и поэмы. Авторизированый перевод с узбекского А. Наумова. Издательство литературы и искусства. 1973 год.

Оркага кайтиш

Голос сердца

 

ШАРҚНИНГ МАЎўИ

Ўзбек... асрлардан инсон тилида,
Замонлар эшитган бу номни, аммо, —
Эркинлик, саодат, ҳуқуқ бариси
Қолиб келаверган бўлиб муаммо.

Озодлик жангида тобланди ўзбек,
Мард ўғлонлар бўлди жангда унга бош.
Буюк боболарим мероси билан
Бахтлар осмонида порлади қуёш.

Бугун пештоқларда ҳилпирар байроқ,
Бундай тантанадан дунё ҳам ҳайрон.
Ва жаҳон Тошкентга йўллади салом,
Ўзбекнинг севинчи бутун бир жаҳон!

Ўзбек чўтга солар неча юз йиллик
Кураш тарихининг натижасини,
Қардошлар олдида янги манзилни
Кўзлаб, белгилайди иш режасини.

Дашт ўрнида шаҳар, қир ўрнида боғ,
Кўкка салом берган пахта тоғлари.
Шаҳар чироғлари, атлас, шоҳилар,
Урганч қишлоғининг шинам боғлари.

Кўмир конлари-ю ҳамма-ҳаммаси
Ўзбекнинг фахридир — билади жаҳон.
Порлоқ истиқболинг муборак бўлгай,
Эй, Шарқнинг маёғи, ҳур Ўзбекистон.

ҳамма шеърларни кўчириб олиш
Copyright Эгам Раҳим
Created by "ARSENAL D"