Менинг китобларим: Кулиб боққан бахт
| Ушбу сатрлар Э. Раҳим ва С. Нодирматовларнинг "Кулиб боққан бахт" китобчасидан олинди. Муаллифлар Сарапоён қишлоғининг
ўтмиши, бугунги куни ва келажаги хақида, пахтачилигининг юксак уфқлари
тўғрисида ҳикоя қиладилар.
Оркага кайтиш |
Кулиб боққан бахт
|
МАРДОНАЛАРГАЮрагимиз амрини белларга дармон қилиб, Қалбимиз деганини буйруғу фармон қилиб, Чўлларни гуллатмоқни нияту армон қилиб, Довруғимиз тарихга шон қилиб, достон қилиб, Зўр курашга йўл олдик аҳд ила паймон қилиб. Мавжли Амударёни қумларга бурган каби. Қорақумда бахт учун темир йўл қурган каби, Асраб элни, ардоқлаб юракдан севган каби, Меҳнат шарофатидан зўр даврон сурган каби, Юрдик дилларда ғурур, кўнгилни осмон қилиб. Дўстлигимиз қудрати довонлардан ўтолди, Ҳар бир лаҳзалик меҳнат бир тарих бўлиб қолди, Дашту қум тўсиқлари мангуликка йўқолди, Чўлдан пўлат қувурлар — бахт йўллари из солди, Ваҳимали жарликлар ўрнини бўстон қилиб.
ҳамма шеърларни кўчириб олиш
|