About Books Fotoalbum Feed back Aduo files

Менинг китобларим: Нур дарёси

Шеърлар, баллада. Адабиёт ва санъат нашриёти, 1974 йил.

Оркага кайтиш

Нур дарёси

 

ҚИЗ ҚЎШИўИ

Ассалом, дил ифтихори, ассалом,
Толеим кулган диёри, ассалом,
Куйларим овози, тори, ассалом,
Сўзлари жоннинг мадори, ассалом,
Ўзлари кўнглим баҳори, ассалом.

Сўз бериб, айтганида турган йигит,
Отини яйлов томон бурган йигит,
Меҳнатин давронини сурган йигит,
Сўзлари жоннинг мадори, ассалом,
Ўзлари кўнглим баҳори, ассалом.

Соғиниб айтдим қўшиқ тонг чоғида,
Сайр этай деб бирга ошиқлар боғида,
Бахтимиз топдик Ватан тупроғида,
Сўзлари жоннинг мадори, ассалом,
Ўзлари кўнглим баҳори, ассалом!

ҳамма шеърларни кўчириб олиш
Copyright Эгам Раҳим
Created by "ARSENAL D"