About Books Fotoalbum Feed back Aduo files
ЭГАМ РАҲИМНИ ЭСЛАБ...

УСТОЗ ОТАНГДАН УЛУГ

ШОИР НАЗМИДА ВАТАН МАДҲИ

ЎНИҚ ҚАЛБ

ОТАМИЗ ҲАҚИДА

ШЕЪРИЯТ БОГИДА БИР ГУЖУМ

ЎНИҚ ҚАЛБ

Шоир, муҳаррир ва устоз журналист раҳматлик

Эгам Раҳимнинг ҳаёт дарёсидан икки томчи

1. ФАЙЗЛИ РАҚОБАТ


Муҳарририятда эндигина иш бошлаган, қўлим анча пишиб қолган чоғлар эди. Иш вақти тугашига саноқли дақиқалар қолаяпти. Телефон жиринглади.
— Эшитаман.
— Ҳорманг, ука. — Дарҳол танидим, бу Эгам аканинг овози эди. — Мен бирор соатга бораман. Сиз мени кутинг, кетмай туринг, хўпми?!
Мен дарров ҳис қилдим: демак, муҳим ва шошилинч топшириқ олсам керак. Чунки, муҳарриримизнинг қизиқ хислати бор эди. Йиғинда бирон тажриба маъқулланса, аксинча бирон корхона ёки хўжалик танқид қилинса шу жойдан ҳозиржавоб материаллар ёритишни биринчи режадаги иш қилиб қўярди.
— Ука, бу шанба ва якшанба ҳам дам ола олмайдиган бўлдингиз. Ҳафта давомида албатта, бир кун сизга дам олишга рухсат қиламиз. Бугун йиғинда Хонқа районидаги Охунбобоев номли хўжаликнинг турмуш маданиятини оширишга раҳбарлиги маъқулланди. Шу жойдан бир саҳифа материал беришимиз керак. Эртага эрталаб суратчи билан хўжаликка боринглар. Ҳафтанинг биринчи иш куни саҳифага тушади.
Эгам ака менга саҳифанинг мундарижасини ҳам илова этди. Нималарга эътибор беришимни, ҳатто яхши тил билан ўқимишли ёзишимни, битта лавҳа ўзимники бўлишини ҳам эслатиб қўйди. Мен ҳамма нарсани чуқур кенг ўрганиб, биринчи кунга тўла тайёр этиб келдим. У эрталабки беш минутлик олдидан хонамга кириб ҳаммасини сўраб билди, қиёфасида мамнунлик сезилди.
Ҳафтанинг сешанба куни «Хоразм ҳақиқати»да чиройли саҳифа чиқди. У летучкада тез, сифатли тайёрланган яхши саҳифа деб қайд қилинди ва мақтов тахтасига илинди. Муҳаррир охирги сўзида мени мақтаб «дам олиш кунлари ишлаб шахсий ташаббус кўрсатди, журналист ана шундай фаолият эгаси бўлиб ҳамиша олдинда юриши, ибрат бўлиши ва воқеалар билан тенгма-тенг одимлаши керак» деди.

 

2. УЗАТИЛГАН РАҲМАТ

Беҳаловат кунларнинг бирида Эгам ака мени ўз ҳузурига чақирди:
— Ука, бизларни бир қийин аҳволдан қутқазмасангиз бўлмайди. Айёмий (адабиётшунос Юнус Юсупов)нинг қўлимдаги бу материали сизнинг бўлимингизга тааллуқли бўлмаса ҳам уни сизларга ўтказаман. «Бир сўзини ҳам қисқартирмасдан берасиз» деб ҳоли-жонимга қўймади у. Илтимос, шуни эллик фоиз қисқартирингу бирон фикрини тушириб қолдирманг. Бўлмаса, бошим ғалвадан чиқмайди.
Мен аввало довдираб қолдим. Ахир Айёмий домланинг мақоласини маъносига зарар етказмай қисқартириш ҳазилакам иш эмас. Вазифа топширилгандан кейин уни бажармай иложим йўқ эди.
Мақола машинкада босилган, ўн етти варақдан иборат эди. У Хоразм Олий судининг биринчи раиси Жуманиёз Эшмуҳаммадовнинг Хива хони девони ва хазиначиси бўлган, ҳукумат таркибида республиканинг савдо-саноат нозири ва банк мудири вазифасини бажарган, хоин ва сотқин деб айб қўйилган Мадраҳим Нуруллаев ҳамда унинг 17 нафар шериги устидан ўтказган судлов тафсилоти ҳақида эди. Бу жиноятнинг ғоят мураккаб характери, судлов жараёни кенг очиб берилган эди. Айни чоқда мақолада архаик (истеъмолдан чиққан) сўзлар, бир-бирини тўлдирувчи уюшиқ бўлаклар, узундан-узоқ жумлалар ҳаддан зиёд кўп экан. Адабий-бадиий тилда ғоят қизиқарли ёзилгани, тарихимизнинг ёлқинли бир бўлаги усталик билан очиб берилгани учун ҳам мен мақолани катта масъулият, чуқур қизиқиш ва меҳру ихлос билан кўриб чиқдим. Ҳа, унинг сарлавҳаси «Бир суд тарихи» эди.
Мен шу куни кун бўйи ва уйда кечқурун алламаҳалгача мақолани таҳрир қилдим. Биронта жумлани биронта саҳифани буткул чизиб юборганим йўқ. Ўн-ўн беш, ҳатто, йигирма сўздан иборат жумлаларни беш-етти, уч-тўрт сўзлик ҳолига келтирдим. Дарвоқе, мақолани бош­қача қисқартириш йўли йўқ эди. Негаки, ундан биронта фикр олиб ташланса, уни навбатдаги жумлага боғлаш амримаҳол иш.
Мўлжалим тўғри чиқди. Машинкада у саккиз ярим варақлик кўринишга келди. Уни муҳаррир ўринбосари Отамурод ака Авазмуродов теришга рухсат қилди. Мақола учинчи саҳифада босилиб чиқди.
Муҳаррир тағин ҳузурига чақирди.
— Ука, «Биринчи марта мақолани бузмай, қисқартирмай чиқарибсизлар, раҳмат!» деб Айёмий телефон қилди. Мен шу раҳматни сизга узатмоқчи эдим.

Арслон ОТАЖОНОВ.

 

УНУТИЛМАС КУНЛАР

Булут қоплаб кўм-кўк осмонни,
Изғирин ел эсди қирғоқдан,
Элни кезиб ўртади жонни,
Келган хабар Хўжайли ёқдан.
Қирғоқдаги жардан йўл олган,
Мунгли садо водийга кетди.
Қора рамкаларга ўралган
Саҳифалар қўлма-қўл ўтди.
Қалбни тилиб элда мунгли куй,
Кулбаларга бош урганидай,
Совуқ хабар кирди уйма-уй,
Бўрон туриб сел юрганидай.
Она ўғлин уй тўридаги
Суратини кўриб йиғлайди.
Келин етим қолган қизининг
Сочларини ўриб йиғлайди.
Ота олиб қўлга ҳассасин,
Чиқиб кетди уйдан боғига,
Гўё ҳозир ўғлининг саси,
Чалингандай чол қулоғига.
Эсон-омон сафардан қайтиб,
Эшикларни қоқаётгандай.
Боғ тўрида ашула айтиб,
Гулга кулиб боқаётгандай.
Келиб ариқ томонга, ўтиб,
Ҳовуч-ҳовуч сув ичди қониб,
Қизчасини эркалаб ўпиб,
Гўдаклардай кетди қувониб...
Чопонини ўйнаб осилган.
Набираси бўлди хаёлни.
Юрак-бағрин ўртаган, тилган
ўам қамради қайтадан чолни.
— Ота, ачам қачон гаяди?
— Акангми, тез келади, қизим.
— Ота, менга на апгаяди?
— Кўп-кўп нарса, жоним, юлдузим.
Савол билан кўмди қизалоқ,
Бағри бийрон, хун бўлган чолни.
Йиғи келди тиқилди томоқ,
Кўрарга кўз борми бу ҳолни?!
Шу ёнган, шу куйган чоғида,
Оиланинг кенг қучоғида,
Набираси Дилдор ҳуснида,
Боғда пишган анор ҳуснида,
Ариқ бўйи, этакларида,
Гулнинг ғунча-куртакларида,
Келинчакнинг сўлғин юзида,
Рафиқанинг юрак сўзида,
Ҳаммасидан Жуманиёзи,
Қулоғидан кетмас овози.

ўамни ютди, ютди аламни,
Дард қуритди кўздаги намни.
Набирасин кўтариб олиб,
Дилда қайғу торини чолиб,
Юрди кўча эшиги томон,
Жудолик дард, жудолик ёмон.
Ҳамма ёқ жим. Баргларни ўйнаб.
Куз шамоли ғир-ғир елади.
Чанг кўтариб катта сой бўйлаб,
ўамгин-ғамгин ўйлар келади.
Набирасин кўтариб қўлга,
Чол боради толлар оралаб.
Интилади тўзонли йўлга —
Юраётган сафларга караб.
Шу сафларда қизчанинг кўзи.
Йўл-йўлакай тутди саволга
Набирасин айтган ҳар сўзи,
Ништар бўлиб қадалди чолга.
— Ота, ачам қани кўрсатинг,
— Ачам нечун гирмайди уйга.
Набирага жавоб ахтариб.
Чол шўнғийди хаёлга, ўйга...

ҳамма шеърларни кўчириб олиш
Copyright Эгам Раҳим
Created by "ARSENAL D"